Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Кимё ва биология янги тизим бўйича ўқитилади

13.08.2020

Читать на русском языке

Ўзбекистонда кимё ва биологияга ўқитишнинг янги тизими жорий этилади, бу Президентнинг 12 августдаги қарорида белгиланган.

 

Ҳужжатга асосан:

  • ҳар бир ҳудудда босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч ихтисослаштирилган мактаблар (кейинги ўринларда – таянч мактаблар) ташкил этилади;
  • туман (шаҳар)ларда босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар (кейинги ўринларда – ихтисослаштирилган мактаблар) очилади;
  • таянч мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларда кимё ва биология фанларини самарали ўқитишни мувофиқлаштириш учун уларга олий таълим муассасаларининг 55 та кафедралари бириктирилади;
  • ишлаб чиқариш тармоқлари учун ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш юзасидан кимё ва биология йўналишларига тегишли мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 47 та профессионал таълим муассасаларига ишлаб чиқариш корхоналари бириктирилади;
  • олий таълим муассасаларида кимё ва биология йўналишларида самарали ўқув жараёнини ташкил этиш, фанларни ривожлантириш учун уларнинг 74 та кафедраларига 11 та Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ишлаб чиқариш тармоқлари бириктирилади.

 

Таянч мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича комиссия ташкил этилди. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида махсус жамғармалар ташкил этилади. Улар фаолиятни, уларни жиҳозлаш, ўқитувчиларга устама ҳақ тўлаш ҳамда “кимё” ва “биология” фанларини ўқитиш бўйича бошқа тадбирларни қўшимча молиялаштиради.

 

Қуйидагилар махсус жамғармаларнинг маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • ҳар бир ҳудуд учун камида 1 млрд сўм (жами 14 млрд сўм) миқдоридаги маҳаллий бюджет маблағлари;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қўшимча манбалари ва бюджетдан ташқари маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

2021 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадалари ўтказилади. Ғолиблар бир марталик мукофотлашга эга бўладилар ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинадилар.

 

Олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда “кимё” ва “биология” фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

 

Олий таълим муассасаларининг “кимё” ва “биология” таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур муассасаларнинг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинадилар. “Кимё” ва “биология” мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрлар таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилинадилар.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар жорий этилади:

а) бир ой муддатда - Ихтисослаштирилган мактабларнинг “кимё” ва “биология” фанлари ўқитувчиларининг билими ва педагогик маҳоратини баҳолаш ва саралаб олинган номзодларнинг малакасини ошириш режаси. Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ихтисослаштирилган мактабларга ва таянч ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосарининг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50%гача оширилади;

б) 2021 йил 1 февралга қадар - “Кимё” ва “биология” фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими. Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига олий таълим муассасасига ўқишга киришда ушбу фанлардан тест синови топширмасдан максимал балл берилади;

в) 2021 йилдан бошлаб - ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бир марталик устамалар:

  • кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга - ойлик маошининг 100%и миқдорида;
  • ушбу фанлар бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга - ойлик маошларига 25% миқдорида.

 

2021 йилдан бошлаб таълим муассасалари учун кимё ва биология фанларидан ўқув ва илмий адабиётларни яратиш бўйича миллий танлов ташкил қилинади. Ғолиб деб топилган муаллифлар 100 млн сўмдан бир марталик мукофот пуллари билан тақдирланадилар.

 

Эльмира Сиразиева.