Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ФВ тизими оптималлаштирилади

30.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 26.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 515-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4276-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда – ФВДТ) тўғрисидаги низом;
  • Вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг ФВДТ функционал қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари;
  • Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ФВДТ ҳудудий қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари.

 

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва ФВДТ таркибидаги бошқа ташкилотларга уч ой муддатда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ҳамда ФВВ билан келишган ҳолда тасдиқлаш вазифаси топширилди.

 

ФВВга Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича мутахассис лавозими жорий этиладиган давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.

 

ФВДТ тўғрисидаги низом билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг вазифалари, ташкилий-функционал тузилмаси ҳамда фаолият кўрсатиш тартиби белгиланган.

 

ФВДТ ҳудудий ва фунционал қуйи тизимлари ҳамда ахборот-бошқарув тузилмасидан иборат бўлиб, республика, маҳаллий ва объект даражаларига эга.

 

ФВДТнинг ҳар бир даражаси қуйидагиларга эга бўлади:

  • бошқарув органлари;
  • тезкор-бошқарув органлари;
  • фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари;
  • фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари;
  • фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.