Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Иккита қонун биттага бирлаштирилади

07.09.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Лойиҳа Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва иккита: 14.05.2014 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида” ЎРҚ-371-сон ва 29.09.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида” ЎРҚ-263-сон амалдаги қонунларни бир бутунга бирлаштиради.

 

Лойиҳада асосий тушунчалар  кенгайтирилди, хусусан қуйидаги тушунчалар қўшилди:

  • иқтисодий зўрлик;
  • ижтимоий вазияти оғир бўлган шахс;
  • ижтимоий профилактика;
  • оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарлик;
  • профилактик суҳбат;
  • руҳий зўрлик;
  • қўриқланувчи шахслар;
  • ҳуқуқбузарлик сабаблари;
  • ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар;
  • ҳимоя ордери ва бошқалар.

 

Қонун ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг вазифалари, тамойиллари ва турларини баён этади, ушбу жараённи амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи ҳар бир органнинг ваколатлари батафсил кўриб чиқилади.

 

Идоралараро комиссияларнинг  ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдаги ролига алоҳида боб бағишланган. Қонун лойиҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш регламентланади, бу соҳада фаолиятни ташкил этиш жараёнининг барча жиҳатлари баён этилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах