Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тоғ туризмини ривожлантириш учун $500 млн гача инвестиция жалб қилинади

23.09.2020

Читать на русском языке

 

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) ташкил қилиш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилган (17.09.2020 йилдаги 559-сон ВМҚга қаранг).

 

У Франциянинг Хусусий секторга кўмак ва тадқиқот фонди (FASEP) ёрдами билан «Geode», «Manie Lives», «Egis», «Patriarche», «Epode» француз компанияларининг консорциуми томонидан ишлаб чиқилган. Мастер-режада $500 млн гача бўлган инвестицияларни, шу жумладан, Франция Ҳукумати молия институтларининг маблағларини жалб қилиш назарда тутилган. Улар туризм, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

 

Шунингдек Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Консорциум билан маслаҳат хизматлари битимини тузди. Унда ХУКни ташкил қилиш доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • лойиҳаларни техник назорат қилиш;
  • осма дор йўллари, чанғи трассалари, аттракционларни батафсил режалаштириш ва жойлаштириш;
  • ер участкаларини лотларга бўлиш, шу жумладан, тендер ҳужжатларини ва туризм инфратузилмаси объектларини – меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа объектларни қуриш учун махсус режим қоидаларини тайёрлаш.

 

Мастер-режа 2017 йилда ташкил қилинган «Чорвоқ» эркин туристик зонасининг бош режаси билан интеграция қилинади. ХУК ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган инвесторларга «Чорвоқ» ЭТЗ иштирокчилари мақоми ва тегишли имтиёзлар берилади («Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддаси; 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 3 ва 4-бандларига қаранг).

 

ХУКни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси («Чорвоқ» ЭТЗ иштирокчиси мақомига эга бўлган ДУК) ташкил этилади. ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Бошқарув кенгаши умумий мувофиқлаштирувчи ролини бажаради.

 

Молиялаштириш манбалари белгиланган:

  • ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналарни (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олиш – Ўзбекистон ТИФ Миллий банки кредитлари (15%) ва Франция Ғазначилигининг заёмлари (85%);
  • Консорциум билан тузилган маслаҳат хизматлари битимини молиялаштириш – Давлат бюджети маблағлари, кейинчалик лойиҳа офиси фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига қайтарилади (15%) ва Франция Ғазначилигининг заёмлари (85%).

 

Бунда жорий босқичда:

а) Франция Ғазначилиги ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга заём – 47,9 млн евро ажратади. Лойиҳанинг ТИА экспертизадан ўтказилганидан ва маъқулланганидан кейин қарз битими имзоланади;

б) Ўзбекистон ТИФ Миллий банки ХУКнинг йўл-транспорт, коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш учун лойиҳа офисига кредит – 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 3% ЛИБОР+ 6 ойга тенг бўлган фоиз ставкаси билан 7 йил муддатга $20 млн беради. Инфратузилмани қуриш харажатлари лойиҳанинг ТИА асосида молиялаштирилади;

в) Франция Ғазначилигининг қарз маблағлари, шунингдек Ўзбекистон ТИФ Миллий банкининг кредити бўйича асосий қарзлар, фоизлар, воситачилик ҳақи ва заёмга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади. Келгусида лойиҳа офиси маблағларни бюджетга қайтаради.

 

ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар Бошқарув кенгашининг қарорлари билан «E-IJRO AUKSION» орқали босқичма-босқич сотилади. Истисно тариқасида, уларни сотишдан тушган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади: 90%и – лойиҳа офиси ҳисобига, 10%и – Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.