Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2021 йил августгача электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари якунланади

29.09.2020

Читать на русском языке

Президент томонидан 24 сентябрда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор имзоланди. Ҳужжат Президентнинг 18.06.2020 йилдаги ПФ-6010-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

«Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга ошириш доирасида «Ҳудудгазтаъминот» AЖ томонидан ўтказилган тендер натижаларига мувофиқ «Технопарк» МЧЖ билан электрон газ ҳисоблагичлари ва зарур бўлган ускуналарни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.

Қарорда Лойиҳани амалга ошириш йўналишлари белгиланди:

  • табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда – Тизим) «ишлаб чиқариш – газ тақсимлаш станцияси – туман (шаҳар) чегараси – йирик участкалар кириш қисми – истеъмолчи» принципи асосида бутун тармоқ бўйича жорий қилиш;
  • ҳисоблагичларни биринчи навбатда аҳолининг табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ўрнатиш, шунингдек йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларини уларнинг ҳисобидан Тизимга улаш;
  • аҳоли яшаш пунктларида барча истеъмолчиларнинг (маиший, саноат ва бюджет) ҳисоблагичларини ҳамда йирик участкалар кириш қисмидаги ҳисоблагичларни бир вақтнинг ўзида ўрнатиш ва Тизимга улаш, шунингдек тармоқдаги йўқотишларни бартараф этиш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
  • ҳисоблагичларни ўрнатиш ва Тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий машғулотларни ташкил этиш орқали жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакасини ошириш.

 

Тизим қуйидаги тартибда жорий этилади:

  • 2020 йил 1 октябрга қадар – «Ҳудудгазтаъминот» AЖ маблағлари эвазига Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида;
  • 2021 йил 1 февралга қадар – Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредит маблағлари эвазига Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Кармана туманлари ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Қарши, Каттақўрғон, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ва бошқа қарздорлик даражаси баланд бўлган ҳудудларда;
  • 2021 йил 1 августга қадар – республиканинг бошқа ҳудудларида.

 

Шунингдек қуйидагиларнинг Тизимга уланиши таъминланади:

  • икки ой муддатда – йирик истеъмолчилар, автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларини;
  • 2020 йил якунига қадар – қолган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
  • 2021 йил 1 майга қадар – ижтимоий соҳа объектларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан.

 

Лойиҳани молиялаштириш ва амалга ошириш учун:

  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $150 млн миқдоридаги кредити;
  • «Ўзсаноатқурилишбанк» AТБнинг $27,5 млн эквиваленти миқдоридаги кредити;
  • электрон газ ҳисоблагичларини йиғиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларини Италиядан харид қилишга йўналтириладиган Италиянинг «SACE» давлат экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида хорижий тижорат банклари кредити;
  • республика жамғармалари ва маҳаллий тижорат банкларининг маблағлари;
  • Лойиҳанинг маҳаллий харажатларини қоплаш учун заруратга кўра хорижий молиявий ташкилотлар қарз маблағлари жалб қилинади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Лойиҳа доирасида электрон газ ҳисоблагичларини етказиб бериш ва ўрнатиш графиклари;
  • табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда Тизимни жорий қилиш графиги;
  • табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларнинг йирик участкалари кириш қисмига электрон газ ҳисоблагичларини 2020 йилда ўрнатиш графиги;
  • табиий газ улгуржи истеъмолчиларининг Лойиҳа маълумотлар базасига уланиш графиги;
  • табиий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳамда Тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича 2020 йил октябрь ойида ўтказиладиган амалий машғулотлар графиги;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Лойиҳани молиялаштириш учун ажратиладиган кредитни сўндириш ҳамда ушбу кредит бўйича фоиз ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Ҳисоб палатаси тузилмасида Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларининг жорий этилишини ҳамда ҳисоб-китоблар ҳолатини мониторинг қилиш шуъбаси ташкил этилди.

 

Ҳисоб палатасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • таъминотчи корхоналарнинг тақсимлаш тармоқларида электр энергияси ва табиий газ йўқотишларининг ўзгаришини таҳлил қилиш;
  • электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ҳолати, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли, ўзаро ҳисоб-китоблар ва мавжуд дебитор-кредитор қарздорликларининг таҳлили ва мониторингини олиб бориш;
  • махсус ҳисобрақамларга пул тушумлари, уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш.

 

2021 йил 1 июнга қадар Тизим билан мувофиқликда ишловчи замонавий биллинг тизими яратилади. Ҳар бир ҳудудда ҳисоблагич ва бошқа ускуналарни таъмирлаш ва уларга сервис хизматини кўрсатиш шохобчалари ташкил қилинади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда барча ҳудудларни алоқа ва Интернет қамрови билан 2020 йил якунига қадар таъминлаш ҳамда алоқа сифатини техник талабларга мослаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш топширилди. 

 

Эльмира Сиразиева.