Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Давлат стандартларини 5 йил мобайнида қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

26.10.2020

Читать на русском языке

«Стандарлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа билан «Стандарлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни тасдиқлаш назарда тутилган. Амалдаги Ўзбекистон стандартлари ва O’zDSt аббревиатураси билан қабул қилинган ҳужжатлар 5 йил мобайнида қайта кўриб чиқилиши лозим.

 

«Стандарлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирининг мақсади - Ўзбекистонда миллий стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари ва принципларини белгилаш. У расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.

 

Стандартлаштиришнинг асосий принциплари:

  • қонунийлик;
  • ошкоралик ва очиқлик;
  • шаффофлик;
  • манфаатдор томонларнинг консенсуси;
  • манфаатдор томонларнинг умумий манфаатларидан шахсий манфаатлар устун келишини олдини олиш (холислик);
  • долзарблик ва самарадорлик.

 

Қуйидагилар стандартлаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • инсонлар, жонзотлар ҳаёти, соғлигини, шунингдек ўсимликлар ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш;
  • маҳсулот сифати масалаларида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш;
  • фан ва техниканинг ривожланиш даражаси, шунингдек аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига мос равишда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
  • барча турдаги ресурсларни тежашга кўмаклашиш, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш;
  • ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқалар.

 

Лойиҳада Вазирлар Маҳкамаси, Стандартлаштириш бўйича Миллий органнинг ваколатлари, шунингдек стандартлаштириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг ваколатлари ва бошқа масалалар баён этилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах