Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ишсизлик нафақаси: нималар ўзгаради

27.10.2020

Читать на русском языке

 

20.10.2020 йилдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сон Қонун эълон қилинди. Ҳужжат 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонун (1998 йилги таҳрирда) 4 боб ва 35 моддадан иборат. Янгисининг ҳажми анча катта – 19 боб ва 123 модда. Унда сўнгги пайтларда қабул қилинган Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг аҳоли бандлиги соҳасига оид қарорлари қоидалари тизимлаштирилган ва жамланган.

 Янги қонунда қуйидагилар ҳам тартибга солинади:

  • субсидиялар, грантлар ва кредит линиялари, шунингдек мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан аҳоли бандлигини таъминлашга оид тадбирларни молиялаштириш;
  • янги иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга ошириш;
  • маҳаллий меҳнат органлари томонидан ишсиз ва иш қидираётган шахслар учун ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш, шунингдек уларни рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ишга жойлаштириш тартиби (айрим тоифадаги шахслар учун кафолатлар ҳисобга олинади);
  • ўзини ўзи банд қилиш – ўзини ўзи банд қилган мақомини олиш, солиқ солиш ва имтиёзлар;
  • ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш;
  • иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек Касб кўникмалари ва компетенцияларини ривожлантириш миллий тизими фаолияти;
  • фуқароларнинг мамлакат ташқарисида ва чет элликларнинг эса Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини ташкил этиш;
  • Меҳнат ва аҳоли бандлиги бозори инфратузилмасида, жумладан ЯММТда IT-ишланмаларни қўллаш.

Шунингдек Қонунда маҳаллий меҳнат органларида фуқароларни рўйхатдан ўтказиш (ишсиз ва иш қидираётган шахслар сифатида), шунингдек ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди. Ҳозир ушбу масалалар идоравий ҳужжат билан тартибга солинади (13.10.1999 йилдаги 831-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг). Ишсизлик нафақасини тўлаш қисмида бир қатор ўзгартиришлар кузатилади. 

Биринчидан, нафақанинг янги миқдорлари белгиланади (қуйидаги жадвалга қаранг).

Ишсизлар тоифалари

Ишсизлик нафақаси миқдори

Амалдаги тартиб

Янги тартиб

Ишини ва иш ҳақини йўқотган шахслар

Аввалги иш жойи бўйича ўртача иш ҳақининг 50%и, бироқ МҲЭКМнинг 35,2%дан кам эмас ва нафақа ҳисоблаш пайтида Ўзбекистонда белгиланган ўртача иш ҳақидан юқори бўлмаган миқдорда

Аввалги иш жойи бўйича ўртача иш ҳақининг 50%и, бироқ МҲЭКМдан кам бўлмаган ва нафақа ҳисоблаш пайтида Ўзбекистонда белгиланган ўртача иш ҳақидан юқори бўлмаган миқдорда*

Ички ишлар, МХХ ва Президент хавфсизлиги давлат хизмати органларидаги ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар**

Маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилишдан олдин улар ишлаган ёки ишламаганлигига қараб:

  • ишлаган бўлсалар – аввалги иш жойи бўйича ўртача иш ҳақининг 50%и, бироқ МҲЭКМнинг 35,2%идан кам ва нафақа ҳисоблаш пайтида Ўзбекистонда белгиланган ўртача иш ҳақидан юқори бўлмаган миқдорда;
  • ишламаган бўлсалар – МҲЭКМнинг 35,2%и

Аввалги иш жойи бўйича ўртача иш ҳақининг 50%и, бироқ МҲЭКМдан кам бўлмаган ва нафақа ҳисоблаш пайтида Ўзбекистонда белгиланган ўртача иш ҳақидан юқори бўлмаган миқдорда*

Биринчи марта иш қидираётган шахслар

МҲЭКМнинг 26,5%идан кам бўлмаган миқдорда***

МҲЭКМнинг 75%идан кам бўлмаган миқдорда

Узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) танаффусдан сўнг иш қидираётган шахслар

Қуйидаги мезонларга боғлиқ ҳолда белгиланади:

  • мутахассислиги мавжудлиги, шунингдек 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган бандлик 12 календарь ҳафтадан кам бўлмаган муддатни ташкил этганда – уларнинг ишга жойлашиши касбга қайта ўқитишни ва малака оширишни талаб этмаган тақдирда, МҲЭКМнинг 35,2%идан кам бўлмаган миқдорда;
  • бошқа ҳолатларда, шу жумладан мутахассисликка эга бўлмаган шахслар, маҳаллий меҳнат органи томонидан уларни ишга жойлаштиришда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш имконияти тақдим этилмаганда — МҲЭКМнинг 26,5%и миқдорида

1 МҲЭКМ

*Иш ва иш ҳақи (меҳнат даромади) йўқотилган тақдирда охирги 12 ойлик давр мобайнида.

**Янги таҳрирда – ҳарбий хизматдан, ички ишлар органлари, МХХ, Миллий гвардия ва ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа органлардан.

***Маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёргарлик ёки ишга жойлаштириш хизматлари тақдим этилмаган тақдирда.

 

Қуйидагилар бекор қилинади:

  • касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака оширишдан сўнг ишсиз деб эътироф этилган шахслар учун алоҳида нафақа миқдори (МҲЭКМнинг 35,2%идан кам бўлмаган миқдорда);
  • 16 ёшгача болалари ва қарамоғида бошқа боқимондалар бўлган ишсизлар учун кўпаювчи коэффициент (10%).  

Иккинчидан, амалдаги табақалаштирилган тўлов муддатлари ўрнига барча тоифадаги ишсизлар учун нафақа тўлашнинг ягона чекланган муддати жорий этилади:

Ишсизлар тоифаси

Ишсизлик нафақасини тўлаш муддатлари

Амалдаги тартиб

Янги тартиб

Ишини ва маошини (меҳнат даромадини) йўқотган ёки узоқ танаффусдан (1 йилдан ортиқ) кейин меҳнат фаолиятини тиклашга уринаётган шахслар

 

12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта

12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта

Аввал ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар

Кўпи билан 13 календарь ҳафта

 Учинчидан, ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш талаби камида учта боқимондаси бўлган 35 ёшгача ишсиз эркаклар нафақа олиши учун мажбурий талаблар қаторидан чиқарилади. 

Тўртинчидан, нафақа тўлашни тўхтатиш учун асослар рўйхатига ҳам ўзгартиришлар киритилади:

Чиқариб ташланади

Киритилади

Камида 3 та боқимондаси бўлган 35 ёшгача ишсиз эркаклар томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш рад қилиниши

Ишсизларга қуйидагилар берилади:

  • тадбиркорлик фаолиятига ва жалб этиш ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга йўналтирилган субсидиялар;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардаги маблағлари ҳисобидан микрокредитлар

Алдов йўли билан ишсизлик нафақаси олиниши

Ишсизнинг Ўзбекистондан ташқаридаги вақтинчалик меҳнат фаолияти

Ишсизни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш

 

Бешинчидан, МКнинг 67-моддаси 1 ва 2-қисмларида кўрсатилган, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиш учун маҳаллий меҳнат органларида рўйхатдан ўтишлари лозим бўлган муддатлар 10 календарь кундан 30 календарь кунгача узайтирилади:

  • аввалги иш жойидан учинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақини олиш;
  • 1 МҲЭКМ миқдорида стипендия олиш – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбий қайта тайёргарлик ёки малака оширишдан ўтган тақдирда.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 21.01.2021 йилдан кучга киради.


Олег Заманов.