Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Республиканинг 5 та ОТМни трансформация қилиш баҳорда бошланади

28.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 27.10.2020 йилдаги “Олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида655-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарор билан трансформация қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • олий таълим жараёнини рақамлаштириш, таълим технологияларини трансферини таъминлаш;
  • лойиҳавий ўқитиш усулларини кенгайтириш, инновацион таълим муҳитини шакллантириш ҳамда тадқиқотларни ривожлантириш;
  • талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш;
  • олий таълим муассасасини таълим ва илм-фанни ривожлантириш марказларига айлантириш.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига олий таълим муассасаларини трансформация қилиш учун:

  • 2021 йил 1 мартга қадар 5 та олий таълим муассасасини саралаб олиш мақсадида очиқ танлов ўтказиш;
  • очиқ танлов шартлари ва уни ўтказиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • 2021 йил 1 майга қадар олий таълим муассасаларини трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

 

Белгиланишича, трансформация қилинадиган олий таълим муассасалари:

  • босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади;
  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
  • давлат комиссияси билан келишилган ҳолда ОТМга кириш имтиҳонларини  мустақил ўтказади;
  • ҳамкор сифатида бириктирилган хорижий олий таълим муассасаларидан ўқитувчилар жалб қилади;
  • чет тилларида ўқитиладиган фанлар босқичма-босқич киритиб борилади.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларини трансформация қилиш жараёнини молиялаштириш учун халқаро молия-иқтисодиёт институтларининг грантларини жалб қилиши зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.