Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бюджет жараёнида нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда

30.10.2020

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Хусусан, МЖТКни 1757-модда билан тўлдириш режалаштирилмоқда, унга кўра бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима солинади. Бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Ҳисоб палатаси зиммасига юкланади.

 

Бюджет кодексига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига берилган ваколатларга тааллуқли моддаларга ўзгартиришлар киритилади. Хусусан, улар Қорақалпоғистон бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлайди.

 

29-моддага Молия вазирлиги ваколатларига тааллуқли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Улар ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш босқичларини, бюджет сўрови услубиятидан фойдаланишни ва  Халқаро Валюта Жамғармасининг бошқа тавсияларини амалга оширишни тартибга солади.

 

Солиқ кодексига мувофиқ янги таҳририда Давлат ва маҳаллий бюджетлар улар ҳисобидан шакллантириладиган солиқлар турлари аниқлаштирилган.

 

Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия қабул қилиниши муносабати билан Бюджет кодексига янги бюджет тақвими киритилмоқда, бюджет сўровларини тақдим этиш муддатларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_