Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш лойиҳаси бўйича параметрлар тасдиқланди

04.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 669-сон қарори қабул қилинди.

 

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ижтимоий ёрдам тизимига киритиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда интеграциялашган меҳнат бозори ахборот тизимини жорий қилиш, Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ушбу ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

  • 19.07.2019 йилда «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - ХТУ) ўртасида 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда қайтариш муддати 30 йил бўлган 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги Молиявий битим имзоланган. Бунда Ўзбекистоннинг улуши 11,48 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзидаги улуши 6,9 млн АҚШ долларига эквивалентни ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2019–2024 йилларни ташкил этади.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ХТУ кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади. Ижро этувчи агентлик ҳузурида лойиҳани амалга ошириш бўйича 5 кишидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилади. Асосий қарзни қайтариш, шунингдек қарз бўйича фоизларни тўлаш, хизмат бўйича ҳақ ва воситачилик ҳақи тўловлари билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Лойиҳа бўйича асосий техник-иқтисодий параметрлар;
  • ХТУ томонидан ажратилган қарзни, у бўйича фоизларни ва лойиҳа бўйича бошқа харажатларни тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах