Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Спорт соҳасида янги муассасалар ташкил этилди

09.11.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 3.11.2020 йилдаги ПҚ-4877-сон қарори билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали (кейинги ўринларда - Филиал) ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - ИТИ) ташкил этилди.

 

Филиал Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (кейинги ўринларда – Университет) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Филиалнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида тасдиқланади.

 

ИТИ Университетнинг Спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лабораторияси негизида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади. 2021 йил 1 январдан фаолият юрита бошлайди. 

 

Ташкил этиладиган муассасаларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Филиал

ИТИ

  • олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни юқори даражада бажаришга қодир малакали кадрлар тайёрлаш;
  • хизматлар ва соғломлаштириш тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда спорт соҳасига йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш;
  • ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
  • олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш

 

  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг назарий ва илмий методологик асосларини яратиш;
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек халқаро ҳамда маҳаллий илмий ва амалий грант лойиҳаларини жалб этиш;
  • юқори малакали спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида комплекс илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • спорт турлари бўйича терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;
  • спорт психологияси, диетологияси, реабилитацияси ва тиббиёти бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
  • аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали, илмий асосланган воситалар ва услубларни ишлаб чиқиш;
  • спортчиларнинг функционал, биокимёвий, психодиагностика, биомеханик иш қобилиятини диагностика қилиш ва коррекциялаш тизимини йўлга қўйиш;
  • селекция ишларини самарали ташкил этиш мақсадида тренер-селекционер ва мутахассисларга методик ёрдам бериш;
  • аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ҳолати натижаларини мониторинг қилиш ва коррекциялаш бўйича илмий-услубий тавсиялар бериш;
  • тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
  • республикадаги таълимнинг барча турлари учун жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича таълим стандартлари ва фан дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш

 

2020 йил 1 декабрдан бошлаб Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади. Ушбу вазифани самарали ташкил қилиш мақсадида жамоатчилик асосида Республика илмий-услубий кенгаши тузилади.

 

ИТИ тузилмаси ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:

а) 2021 йилдан бошлаб ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга ва соҳадаги муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳалар танловлари мунтазам эълон қилинади;

б) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан ташкилий чоралар амалга оширилади:

  • Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа олий таълим муассасаларида «спорт тиббиёти», «спорт фармакологияси», «спорт реабилитологияси», «спорт психологияси» ва «спорт диетологияси» таълим йўналишлари бўйича;
  • Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари магистратурасида «Диетология» ва «Нутрициология (овқатланиш илми)» мутахассисликлари бўйича;

в) 2020 йилнинг якунига қадар спорт-таълим муассасалари ҳамда спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) учун босма нашрларни чоп этиш мақсадида Университетда юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Жисмоний тарбия ва спорт» нашриёти ва босмахона фаолияти ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах