Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Корхона ва ташкилотлардаги электр қурилмалари сертификатланган бўлиши лозим

16.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 йилдаги 712-сон қарори билан Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш ва электр қурилмалари хавфсизлик техникаси қоидалари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш (ТЭҚ) қоидалари;
  • Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари.

 

ТЭҚ идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча юридик шахсларга, электр энергияси истеъмолчилари учун мажбурийдир. Қоидалар электр энергияси истеъмолчилари электр қурилмаларини ишончли, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш учун ишлаб чиқилган ҳамда электр қурилмаларни эксплуатация қилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи муҳандис-техник ходимлар учун мўлжалланган.

 

Истеъмолчиларнинг янгидан монтаж, реконструкция ва модернизация қилинган электр қурилмалари амалдаги Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига мувофиқ бажарилган бўлиши, шунингдек мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шарт. Сертификатланмаган электр ускуналаридан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш ман этилади. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига махсус тайёргарликдан ўтган электротехниклар томонидан хизмат кўрсатилади.

 

Корхонада мулкчилик шаклидан қатъи назар, электротехник ходимлар хизмати ташкил этилади ёхуд электр қурилмаларига хизмат кўрсатишни шартнома бўйича ихтисослаштирилган ташкилот амалга ошириши лозим.

 

Корхона ёки ташкилот ходими электр қурилмаларидан фойдаланиш жараёнида ҳаёти учун хавф туғдирадиган ҳолат юзага келганда, шу жумладан механизмлар, ускуналар ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганда бу ҳақда бевосита бошлиғига ёки корхона раҳбарига хабар бериши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2020 йилдан кучга кирди.

 
 Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах