Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Life Khonobod: маъданли сув ва дам олиш зонаси

30.11.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 26.11.2020 йилдаги «Андижон вилояти Хонобод шаҳрида «Life Khonobod» инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4902-сон қарори қабул қилинди.

 

Инвестор сифатида чиқаётган «Water life mineral» МЧЖга 10 гектаргача бўлган ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Унда «Life Khonobod» лойиҳаси (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга оширилади. Ер участкаси Хонобод шаҳридаги «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини, «Хонобод» даҳаси ҳудудидаги захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобидан берилади.

 

Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади:

  • I босқичда – «Life Khonobod» бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенир) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумлар ташкил этилади;
  • II босқичда – замонавий дам олиш маскани (меҳмонхона мажмуаси) ташкил этилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:

  • I босқичда (2020-2021 йиллар) – ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;
  • II босқичда (2022-2023 йиллар) – ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш масканини (меҳмонхона мажмуасини) қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.

 

Андижон вилоят ҳокимлигига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда инвестор билан тўрт томонлама инвестиция шартномаси тузилишини ҳамда инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини таъминлаш топширилди. Инвестор томонидан инвестиция лойиҳалари ҳамда белгиланган ижтимоий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинади ва ушбу ер майдони янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.