Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида ўрмонзор барпо этиладиган майдон белгиланди

02.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги «Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида «Яшил қопламалар» барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 745-сон қарори қабул қилинди.

                                         

Президентнинг 6.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудлари кесимида «яшил қопламалар» барпо этиш ҳажмлари белгиланган.

 

Бунда жами режалаштирилган 560 минг гектар ер майдонининг 375 минг гектарида ўрмонзор барпо этилади. Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Оролбўйи ҳудудларида 172 минг гектар ҳамда бошқа ҳудудлардаги ўрмон фондининг тоғ, водий ва тўқай ерларида 13 минг гектар майдонга дов-дарахтлар экилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиладиган майдонларни хатловдан ўтказиш ва ўрмонзорларнинг харитасини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ўрмонзорлар барпо этиш учун зарур бўлган қўшимча ер майдонлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат ўрмон фондига берилади.

 

Қуйидагилар «яшил қопламалар» барпо этишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси (БМТ) маблағлари.
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах