Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди

04.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 йилдаги «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 758-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Тасдиқланган Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш тартиби;
  • автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби;
  • автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга ва (ёки) автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартиришга рухсат этувчи талаблар ва шартлар.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги 326-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

 

Мазкур қарор кучга киргач Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги «Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 138-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах