Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади, педагоглар рағбатлантирилади

09.12.2020

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 3.12.2020 йилдаги «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

 

Академик лицейларда:

  • ўқувчиларнинг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши таъминланади;
  • умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соатини ошириш ҳамда улар улушини камида 50%га етказилади;
  • таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларининг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади. Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

 

Дарс машғулотлари, шу жумладан республика ёки хорижий таълим муассасаларининг юқори малакали педагоглари иштирокида онлайн тарзда ўтказилади. Академик лицейлар базасида ушбу лицейларга ўқишга тайёрлаш, компьютер саводхонлигини ошириш, касб-ҳунар, шу жумладан Интернет ёрдамида хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) орқали ўзини ўзи банд қилиш (фрилансинг)ни ўргатиш бўйича таълим хизматлари, ёзги ва қишки мактаблар ташкил этилади.

 

Академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади;
  • таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни салоҳиятига кўра тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда академик лицейларнинг рейтинги жорий этилади:

  • академик лицейга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг мазкур лицей учун белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);
  • олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;
  • рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) академик лицей ўқувчилари улуши;
  • чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;
  • илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;
  • хорижий педагоглар, шунингдек халқаро эътироф этилган ташкилотлар – Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities рейтингларида биринчи 1 000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши.

 

Рейтинг натижалари бўйича узлуксиз 3 йил давомида таълим сифатига оид кўрсаткичларида салбий динамика кузатилган сўнгги 5 та ўриндан бирини эгаллаб келган академик лицейлар бошқа олий таълим муассасаси тасарруфига ўтказилади ёки бошқа турдаги таълим муассасаси сифатида қайта ташкил этилади.

 

Академик лицейларга бюджетдан ташқари, шунингдек олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқи берилади:

  • иқтидорли педагогларнинг хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида ўз мутахассислиги бўйича қисқа муддатли малака ошириш, шу жумладан онлайн курсларда ўқиши билан боғлиқ харажатларни тўлиқ ёки қисман қоплаш;
  • юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, алоҳида ютуқларга эришган педагог ва ходимларга устамалар ҳамда моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини мустақил белгилаш ва тўлаш;
  • иқтидорли, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган ўқувчиларни моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • моддий-техник базани мустаҳкамлаш, канцелярия жиҳозлари, дастурий маҳсулотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситаларини харид қилиш, тайёрлов ўқув адабиётларини нашр этиш, лицейлар веб-сайтларини яратиш ва таъминлаб бориш, масофавий таълим технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш.

 

Шунингдек ҳужжат янгидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактаб ва академик лицейлар рўйхати тасдиқланди. Академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича комиссия таркиби шакллантирилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 январдан бошлаб академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

  • академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;
  • академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20% миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.

 

Бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100%игача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади. Академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади. 

 

2021 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80% миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60% миқдорида белгиланади.

 

Юқорида айтиб ўтилган моддий рағбатлантириш чоралари ИИВ ва Миллий гвардия тизимидаги академик лицейларнинг, бундан «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари мустасно, шаҳодатланмаган маъмурий бошқарув, педагог ва бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилади.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах