Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилади

21.12.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 15.12.2020 йилдаги «Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4925-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ  Давлат экология қўмитаси тизимидаги «Махсустранс» ДУК ва «Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш» ДК Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимига ўтказилади.

 

Соҳада давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида иш юритиш механизмлари жорий қилинади. Тошкент шаҳрида белгиланадиган тартибга мувофиқ:

  • ДХШ лойиҳаси давлат органи ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс томонидан ташаббус қилинади;
  • пойтахт ҳокимлиги давлат шериги ҳисобланади;
  • хусусий шерик «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ аниқланади;
  • «Махсустранс» ДУК томонидан санитар тозалаш хизматлари кўрсатилаётган ҳудуд, унинг учун ажратилган чиқинди полигонлари ва унга тегишли бўлган мол-мулк, шу жумладан махсус автотранспорт воситалари ва техникалар ДХШ объекти ҳисобланади;
  • «Махсустранс» ДУК ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари хусусий шерикка 10 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади ҳамда тўловлар тўлиқ тўлаб бўлинганидан сўнг уларни тасарруф этиш ҳуқуқи хусусий шерикка ўтказилади;
  • «Махсустранс» ДУКга тегишли бўлган бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари, шу жумладан чиқинди полигонлари хусусий шерикка ДХШ тўғрисидаги битим муддатига вақтинчалик фойдаланишга берилади.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилади:

  •  I босқичда (2021 йилда) - Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
  • II босқичда (2022 йилда) - «Махсустранс» ДУК томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
  • III босқичда (2023 йилдан бошлаб) - барча туманларда чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган», «органик», «хавфли маиший чиқиндилар» ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.

 

Биринчи босқичда истеъмолчилар чиқиндиларни қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиган тоифаларга ажратилган ҳолда тўплаши учун рангли чиқинди контейнерлари ва (ёки) қайта ишланадиган пакетлар пойтахт ҳокимлиги ва «Махсустранс» ДУК томонидан бепул таъминланади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигига 1 апрелга қадар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш харажатларини истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергияси тарифлари таркибига киритиш механизмларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш  топширилди.

 

Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2020–2022 йилларда Тошкент шаҳрида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида эришилиши таъминланадиган мақсадли кўрсаткичлар;
  • 2021–2025 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни истеъмолчилардан саралаб йиғиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича «йўл харитаси»;
  • Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳасини жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах