Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бўш турган объектларни фойдаланишга бериш оптималлаштирилади

23.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 793-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 1.07.2020 йилдаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4771-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхоналари негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ташкил этилган.

 

Тасдиқланган Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • Марказнинг ҳуқуқий мақоми ва тузилмаси;
  • Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари;
  • Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • Марказ фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, маслаҳат ва эксперт органлари;
  • Марказ фаолиятини молиялаштириш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.

 

Марказ мустақил балансга, банк ҳисобварағига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
  • бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
  • давлат ташкилотларига (корхоналарига) бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
  • давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
  • Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.

 

Марказ давлат органи ҳисобланиб, унга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олишга ҳақлидир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.