Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Обрўсизлантирувчи ёки хавф солувчи ёлғон ахборотни тарқатганлик учун санкция жорий этилди

30.12.2020

Читать на русском языке

 

МЖТК ва ЖКга ёлғон ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги янги модда киритилди (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-658-сон Қонунга қаранг).

 

Ёлғон ахборотни, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун ҳам жавобгарлик назарда тутилган.

 

Бунда маъмурий жарима миқдорлари табақалаштирилади – агар ёлғон ахборот:

  • шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган бўлса – 50 БҲМ;
  • жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид соладиган бўлса – 50 БҲМдан 100 БҲМгача жарима солинади.

 

Ушбу ҳуқуқбузарликлар учун ЖКнинг янги моддасида назарда тутилган жазо чораларининг ўзи хос жиҳатлари мавжуд:

а) иккала ҳолатда ҳам маъмурий преюдиция амал қилади – шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганда жиноий жавобгарлик юзага келади;

б) жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатганлик учун янги модда нормалари  ЖКнинг 2441-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирдагина қўлланилади;

в) жиноятни баҳолайдиган бир қатор таркиблар, яъни жавобгарликни енгиллаштирадиган аломатларга эга таркиблар мавжуд.     

 

Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жиноий санкциялар қуйидагича белгиланди:

Қисм

Диспозиция

Санкция

1

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганда

150 БҲМгача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоҳ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш

2

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, ушбу Кодекснинг 2441-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганда

200 БҲМгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоҳ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш

3

Биринчи ва иккинчи қисмларда назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) кўп миқдорда* зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса

200 БҲМдан 300 БҲМгача миқдорда жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш

4

Биринчи ва иккинчи қисмларда назарда тутилган ҳаракатлар:

а) оммавий тадбирлар жараёнида ёки фавқулодда вазият ҳолатида;

б) жуда кўп миқдорда** зарар етказилган ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолда;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса

200 БҲМдан 400 БҲМгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш

Изоҳлар. *Кўп миқдорда зарар – 300 БҲМдан 500 БҲМгача миқдордаги зарар.

 **Жуда кўп миқдорда зарар – 500 БҲМга тенг ва ундан кўп миқдордаги зарар.

 

ЖКнинг янги моддаси бўйича дастлабки тергов ишлари ички ишлаш органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.