Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Электромобиллар ва велосипедлар ҳаракатини ривожлантириш қандай қўллаб-қувватланади

02.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2020 йилдаги «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 812-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан каршеринг – жисмоний шахсларга, шу жумладан чет эл фуқароларига автомототранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш бўйича хизматларни кўрсатиш фаолиятига рухсат берилади.

 

Бунда автотранспорт воситалари уларни ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши, шунингдек кейинчалик жисмоний шахсларга (учинчи шахсларга) автотранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатиш учун берилиши мумкин.

 

2021 йил 10 январдан бошлаб юридик шахсларга нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга 30 кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

Ҳужжатда қуйидагилар белгиланди:

  • каршеринг ташкилотларининг автомототранспорт воситалари Транспорт вазирлиги ва ИИВ томонидан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт;
  • автомототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш бўйича фаолият Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига киритилади.

 

ИИВга каршеринг ташкилотларидан автотранспорт воситаларини ижарага олган шахслар томонидан Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни «Маъмурий амалиёт» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш топширилди.

 

«Ўзавтосаноат» АЖ халқаро консалтинг ташкилотлари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда 2021 йил 1 февралга қадар енгил автомобиллар ва автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади. Концепция қуйидагиларни ўз ичига олади: лойиҳаларни амалга ошириш аниқ муддатлари, ишлаб чиқариш қуввати, молиялаштириш микдори, «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарида фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ишлаб чиқариш учун ажратиладиган давлат субсидиялари.

 

Молия вазирлиги Давлат бюджетини шакллантиришда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситалари республика ҳудудида харид қилинганда ва (ёки) вақтинчалик олиб кирилганда уларнинг эгалари (улардан фойдаланувчилар) томонидан тўланадиган йиғимлар бекор қилишини назарда тутиши лозим.

 

Транспорт вазирлигига 2 ой муддатда ўрнатилган автотранспорт воситаси ва велосипедда ҳаракатланишини тақиқловчи йўл белгиларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда мазкур белгиларни олиб ташлаш чораларини кўриш топширилди.

 

Транспорт вазирлиги мамлакатда велосипед транспорти, велоинфратузилма, велосипедни ижарага бериш фаолиятини ривожлантиришни режалаштириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

 

2021 йил 1 февралга қадар Велосипед транспортини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2020 йилдан кучга кирди. 

Лола Абдуазимова.