Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Судьяларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланади

18.01.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 13.01.2021 йилдаги «Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6134-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳозирги кунда судьялар, суд аппарати ва судьялар ҳамжамияти органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 70%идан кўпроғи Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб келинмоқда. Ушбу тартиб судьялар чинакам мустақиллигини таъминлаш борасидаги халқаро стандартларга мос келмайди ва замонавий талабларга мувофиқ суд тизимининг мустаҳкам моддий-техника базасини шакллантиришга имкон бермайди.

 

Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва судьяларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 

 

2021 йил 1 октябрга қадар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тўловлар амалга оширилади:

  • судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;
  • Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ.

 

Фармон билан Судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Судьялар олий мактаби, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.

 

Молия вазирлигига Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Давлат бюджети харажатларининг 2021 йилга мўлжалланган параметрларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.