Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат бошқаруви академиясини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди

23.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 йилдаги «Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 27-сон қарори қабул қилинди.

 

Коронавирус пандемияси бўйича кўрилган карантин чора-тадбирлари сабабли 2020/2021 ўқув йили учун магистратура ва қайта тайёрлаш курсларига қабул амалга оширилмаган. Натижада жорий йилнинг сентябрь–декабрь ойлари давомида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаси камайган. Бироқ Академия штати томонидан давлат органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар ўтказилган.

 

Академия фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, кадрларнинг қўнимсизлигининг олдини олиш, шунингдек таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилади:

  • 2021/2022 ўқув йилига қадар 2019/2020 ўқув йилида шаклланган 49 та профессор-ўқитувчилар штат бирликларини сақлаш қолиш;
  • профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни:
    • 2020 йил сентябрь–декабрь ойлари учун Академиянинг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
    • 2021/2022 ўқув йилига қадар – Давлат бюджети параметрларида Академия учун тасдиқланган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш.

 

Давлат бошқаруви академиясининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • олий касбий таълим дастурлари бўйича давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • тинловчиларда пухта билим, ташаббускорлик ва етакчилик сифатларини, шунингдек тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ҳар қандай шароитда қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
  • Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича кадрларни тайёрлаш борасида ҳар йилги мақсадли буюртмалар портфелини шакллантириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2021 йилдан кучга кирди. 


Лола Абдуазимова.