Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

МҲХСга ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади

05.02.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 24.02.2020 йилдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарори билан   Молия вазирлиги ваколатли орган этиб белгиланди ва унга бир қатор вазифалар юкланди.

 

Молия вазирлиги томонидан ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда вилоятнинг бошқа олий таълим муассасаларининг педагогик кадрлари ва талабалари, Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси ходимлари, 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилди.

 

Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти директори ўринбосари И.Ахмадхонов ва бош иқтисодчи И.Шеримбетов учрашув иштирокчиларига Президентнинг ПҚ-4611-сон қарори мазмуни ҳамда унга белгиланган олий таълим муассасалари томонидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида маълумот бердилар.

 

Шунингдек Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш даражаларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг (26.01.2021 йилдаги 38-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мазмуни ва аҳамияти ҳақидаги тақдимот ҳавола қилинди. Хусусан, «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» фанлари бўйича педагог кадрлар, талабалар ва давлат органларининг ходимларини МҲХС бўйича ўқитиш ҳамда бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонлар топшириш харажатлари Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилиши тушунтирилди. 

 

Учрашувларда ташкилотларни халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида 3 та мутахассис билан таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтилди. Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган МҲХС бўйича бепул онлайн-таълим платформасида (ifrs.academy ва profimsfo.uz) солиқ органлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўқитиш режалаштирилмоқда. Ушбу соҳада маълумот алмашиш учун телеграмм-канал ишга туширилади.

 

Молия вазирлиги томонидан тайёрланган МҲХС қўлланилиши тўғрисидаги тақдимотни бу ерда юклаб олиш мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_