Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тиббиётни рақамлаштириш учун янги корхона ташкил этилади

25.02.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 23 февраль куни «Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида «IT-Med» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади. У «Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК негизида ташкил этилади ҳамда унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

«IT-Med» МЧЖ зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • соғлиқни сақлаш тизими ва ташкилотларидаги жараёнларни оптималлаштириш, рационаллаштириш, стандартлаштириш ва автоматлаштириш;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлари, концепциялари ҳамда бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ахборот технологияси ва коммуникациялари сиёсати ва стандартларини, шунингдек соғлиқни сақлашнинг ахборот тизими ягона платформасини (кейинги ўринларда – Ягона платформа) жорий этиш;
  • «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
  • соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараён ва IТ-реинжинирингини ривожлантириш ва ушбу йўналишда халқаро тажрибани амалиётга татбиқ этиш;
  • инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва аутсорсинг хизматларини жалб қилиш.

 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда «IT-Med» МЧЖ билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.

 

Шунингдек «IT-Med» МЧЖнинг ҳуқуқлари ҳамда фаолиятини асосий молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

2023 йил 1 январга қадар аҳоли ва тизим фойдаланувчилари томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини берувчи махсус дастур ва мобиль иловалар ишлаб чиқилади ва ишга туширилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Ягона платформага уланади.

 

«IT-Med» МЧЖ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 4-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Ҳужжат 24.02.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.