Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Кам таъминланган оилалар ахборот тизими орқали идентификацияланади

10.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.03.2021 йилдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 122-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор Президентнинг 4.08.2020 йилдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати.

 

2021 йил 1 апрелга қадар:

  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этиш ва унинг «Ягона реестр» АТга интеграция қилинишини таъминлаш топширилди;
  • Халқ таълими вазирлигига:
  • Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, тизимида умумтаълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этиш ва унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминлаш;
  • Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда ушбу ягона электрон маълумотлар базасининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлар базаси билан боғланишини тўлиқ якунлаш;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этиш топширилди.

 

«Ягона реестр» АТ Молия вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси қўшма иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан берилган грантлар ҳамда Жаҳон банкининг кредитлари, шунингдек уларнинг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобидан ишлаб чиқилади ва жорий этилади.

 

Низомда қуйидагилар белгиланди:

  • кам таъминланган оилаларни «Ягона реестр» АТ) орқали аниқлаш тартиби;
  • ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари;
  • ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш, аризаларни кўриб чиқиш ҳамда нафақа ва моддий ёрдамни тўлаш тартиби;
  • ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш тартиби.

 

Низом 1.04.2021 йилдан кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах