Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мамлакатимиз фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритилди

25.03.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-5035-сон қарор имзоланди.

 

Низомга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган ОҲТМ курсантларининг ўқиш даврида қуйидагиларни олишга оид ҳуқуқлари бекор қилинди:

  • берилган ҳарбий унвонлар бўйича маоши;
  • охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши;
  • хизмат йиллари учун  устама;
  • махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама;
  • қўшинни жанговар ҳолатда ушлаб турганлик учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • узлуксиз ҳарбий хизмати учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • моддий ёрдам.

 

Контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш ҳамда ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши ёки бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан лавозимдан бўшатилганда икки ойдан кўп бўлмаган муддатда қуйидаги тўловлар тўланади (146-б.):

  • ҳарбий унвон маоши;
  • охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши;
  • хизмат йиллари учун устама, махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15%гача);
  • бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • озиқ-овқат паёги ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси.

 

Шунингдек ҳужжатда контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказишга доир бошқа ҳолатларда ҳам тўловлар тўланиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.