Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади

14.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 6.04.2021 йилдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6201-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

  • «Зомин» туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда – Туристик зона), «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» ДУК (кейинги ўринларда – Дирекция);
  • Туристик зона ҳудудида «Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси.

 

Шунингдек, Туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилма объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.

 

Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

 

31.12.2021 йилга қадар хорижий лойиҳа институтларини, маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Лойиҳаларда қуйидагилар назарда тутилади:

  • Туристик зона ҳамда уни бошқа ҳудудлар билан боғловчи йўлларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари мавжуд бўлиши;
  • электромобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари (қувват олувчи гибрид транспорт воситалари) учун электр қувватланиш станциялари нуқталарини белгилаш;
  • ҳудудда ўрнатилган тартибда аэронавигация воситалари ва кичик сиғимдаги ҳаво кемалари (вертолётлар) учун учиш-қўниш майдончаларини жойлаштиришни белгилаш;
  • спортнинг экстремал турлари, шу жумладан зиплайн, фотосуратлар олиш учун манзарали ва ноёб жойларда селфи зоналар каби объектларни жойлаштириш ва бошқалар.

 

Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш, шунингдек Дирекция фаолиятини молиялаштириш Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Туристик зонадаги туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) инвесторларга бериш учун Дирекцияга ўтказилади. Ер участкаларини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.