Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади

15.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 13.04.2021 йилдаги «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 майдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) тугатилади.

 

Тугатилаётган Агентликнинг қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек корпоратив бошқарувни ривожлантириш ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолияти бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилади. Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Шу тариқа, Молия вазирлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  • қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;
  • маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиш;
  • қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини, шунингдек букмекерлик ва лотереяларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш ва бошқалар.

 

Тугатилаётган Агентликнинг жами 110 нафар штат бирлиги (шундан 90 нафар бошқарув ходими) ҳисобидан Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимлари чекланган сони 54 нафардан (шундан 16 нафар ҳудудларда фаолият кўрсатувчи марказий аппарат ходимлари) иборат Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилади.

 

Департаментнинг ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда олиб борадиган ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади. Ушбу ходимларнинг ҳудудлардаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар Молия вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

 

Департамент Тошкент ш., Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй манзилига жойлаштирилади.

 

Белгиланишича, 2021 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги маблағлар Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади:

  • фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;
  • эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;
  • эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;
  • қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва (ёки) аввал рўйхатдан ўтган қимматли қоғозларнинг чиқарилишига ўзгартиришлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим.

 

Ҳужжат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек Президентнинг 13.04.2021 йилдаги ПФ-6207-сон Фармони ва 3.04.2021 йилдаги ПҚ-5053-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

 Наргиза Воҳидова.