Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Бюджет иш берувчининг харажатларини қоплайди

21.04.2021

Читать на русском языке

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб 2023 йил 1 январгача барча солиқ тўловчилар-юридик шахсларга 25 ёшдан ошмаган шахсларнинг меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтарилади, яъни Давлат бюджети томонидан қопланади, деб хабар берди Молия вазирлиги ахборот хизмати.

 

Нормани қўллаш шартлари:

  •  солиқ тўловчи бюджетга ижтимоий солиқни тўлаши шарт;
  • 25 ёшдан ошмаган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариш ишга кирганининг 7-ойидан бошлаб меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар бўйича амалга оширилади. Яъни, дастлабки 6 ой учун тўланган ижтимоий солиқ, шу жумладан, бундай шахсларни 6 ойдан кам муддатга ёллаш ҳолларида, компенсация қилинмайди;
  • ҳисобот даври охирида тўланган ижтимоий солиқ, мурожаат қилинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай бюджетдан қайтарилади. Қайтариш бўйича ўзаро ҳамкорлик тартиби қўшимча равишда солиқ тўловчиларга етказилади;
  • жорий йилнинг май ойидан бошлаб 2022 йил декабрига қадар меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар бўйича  ҳисобланган ижтимоий солиқ қопланади;
  • солиқ тўловчи томонидан бюджетдан қопланиши учун эълон қилинган (кўрсатилган) ижтимоий солиқ суммалари даромад солиқини ҳисоблашда харажатлар таркибида акс эттирилмайди;
  • ҳисобот даврида ходим 25 ёшга тўлганида, ижтимоий солиқ компенсасия қилинмайди.

 

Биргина истисно мавжуд: юқоридаги норма бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.