Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ИИВ академиясида - икки босқичли олий таълим тизими

22.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 15.04.2021 йилдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, ИИВнинг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

 

Белгиланишича, Академиядаги таълим тизими кадрларни мақсадли касбий тайёрлашга қаратилади ҳамда биринчи курсдан бошлаб мутахассислик ва юридик фанларни ўқитиш, жанговар ва жисмоний жиҳатдан тайёрлаш чуқурлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

 

Академиянинг бакалавриат дастури бўйича ўқитиш кундузги ва сиртқи таълим шаклларида ташкил этилади. Ўқишга қабул қилиш ички ишлар вазирининг ўринбосари раислигида ташкил этиладиган махсус касбий танлов ва очиқлик мезонлари асосида якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади.

 

Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш ички ишлар органларининг раҳбар кадрларини тайёрлашга қаратилади. Иккинчи даражадаги "Ташкилий-тактик бошқарув" ва биринчи даражадаги "Ташкилий-стратегик бошқарув" йўналишларида ташкил этилади.

 

Магистратура дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича ўқиш муддати бир йилни ташкил этади. Таълим олувчиларга охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти сақланади. Битирувчиларга олий таълимнинг иккинчи босқичини тамомлаганлигини тасдиқловчи диплом берилади.

 

Биринчи даражали магистратуранинг таълим олувчилари ИИВ департамент бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг бевосита мураббийлигида мажбурий тартибда амалиёт (стажировка) ўтайди.

 

Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарларига бир ойда камида бир маротаба Академия магистратурасида аудитория ўқув машғулотларини бевосита ўтказиш вазифаси юкланди.

 

Раҳбар таркибидаги тегишли лавозимларга тайинлаш учун Академиянинг иккинчи даражали магистратура дипломига эга бўлишга оид талаб 2022 йил 1 сентябрдан, биринчи даражали магистратура дипломига эга бўлишга оид талаб эса 2024 йил 1 сентябрдан кучга киради.

 

Белгиланишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • ички ишлар органларида хизматни ўташ тартибига узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими жорий этилади;
  • ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларида хизматни ўташ учун фақат олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади;
  • ички ишлар органларининг сафдор таркибидаги лавозимларига номзодлар фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган шахслар орасидан қабул қилинади.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхатлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах