Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тасдиқланди

04.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 28.04.2021 йилдаги "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 250-сон қарорни  қабул қилди.

 

Қарор билан:

  • “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб;
  • “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб;
  • “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

 

Шунингдек, мамлакатда ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан ишлаш тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш схемаси тасдиқланди.

 

Тегишли идора ва ҳокимият органларига ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш топширилди: бандликни таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб қилиш, моддий ёрдам ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш. 

 

Аёллар ва ёшларга юқорида кўрсатилган ёрдам турларидан ташқари турар жой ижараси учун компенсация тўлаш, тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишда ёрдам берилади. “Ёшлар дафтари”га кирган фуқаролар учун касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида йиллик ўқиш харажатларини тўлаб бериш назарда тутилади.

 

Ҳужжат билан масъул идоралар белгиланди:

  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги - “Темир дафтар”ни юритиш учун;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги - “Аёллар дафтари”ни юритиш учун;
  • Ёшлар ишлари агентлиги - “Ёшлар дафтари”ни юритиш учун.

 

2021 йил 1 июнга қадар тегишли дафтарларни юритиш электрон тизимини такомиллаштириш ва уни электрон ҳукумат тизими билан интеграция қилиш якунланиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.