Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади

05.05.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 4 май куни “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатда айтилишича, бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжат талаб этилади ҳамда уларни тақдим этишга масъул 14 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги қоғоз шаклида иш юритишдан воз кечиш ва ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тўсқинлик қилиб келмоқда.

 

Қарорга асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Тендерлар ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказилади. Тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотларга пенсия ва нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади;
  • пенсия ва нафақаларни маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёки фуқаронинг яшаш манзилига етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб, хизмат ҳақи дифференциялашган тартибда пенсия ва нафақалар тўланадиган (етказиб берилган) сумманинг 1%игача миқдорда бўлиши мумкин. Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва республика бюджети томонидан тўлаб берилади.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда – ЯММТ ИДАК)га киритиш хизмати жорий этилади. Маълумотлар уларнинг меҳнат дафтарчалари асосида кўрсатилган фуқароларнинг бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши орқали киритилади;
  • давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади;
  • давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

 

Пенсия жамғармасига вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромаднинг 20%ини Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтириш ҳуқуқи берилди.

 

2022 йил 1 июлга қадар Пенсия жамғармасининг бинолари бўйича минимал талабларга асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудудда биттадан Пенсия жамғармасининг мавжуд бинолари негизида “Намунали Пенсия жамғармаси бўлими” ташкил этилади.

 

2024 йилга қадар босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари бинолари минимал талабларга мослаштирилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”;
  • Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах