Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Миллий қонунчилик базаси тизимлаштирилади

05.05.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 30.04.2021 йилдаги “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6218-сон Фармони қабул қилинди. У билан Президентнинг ўз кучини йўқотган ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган ҳужжатлари рўйхати белгиланди.

 

Олий Мажлис палаталари ва Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторига мувофиқ тизимлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2023 йилларда давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича "йўл харитаси";
  • Давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш схемаси;
  • 2022-2025 йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) ҳамда схемаси;
  • Юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжати шаклига ўтказиш орқали айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Айрим соҳалардаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Адлия вазирлигининг қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш борасидаги асосий вазифалари белгиланди. Улар орасида:

  • Дастурда белгиланган тадбирлар доирасида қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни ўз кучини йўқотган деб топиш, шунингдек, заруратга кўра янги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • қонунчилик соҳаларини тартибга солувчи ҳужжатларни тизимлаштириш доирасида ишчи гуруҳлар тузиш, шунингдек ишчи гуруҳларга давлат органлари, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар раҳбарияти розилиги билан хизмат вазифаларидан озод этган ҳолда ходимларни жалб қилиш;
  • мазкур соҳада халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларни жалб этиш ва бошқалар.

 

Давлат органларининг биринчи раҳбарларига мазкур Фармонда назарда тутилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари белгиланган муддатларда ва сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах