Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кадастр соҳасида давлат хизматлари нархлари ўзгартирилди

21.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2014 йилдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 186-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. 

 

Ҳужжат Президентнинг 7.09.2020 йилдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6061-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархлари қуйидаги тартибда тасдиқланди:

а) кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

  • умумий майдони 100 кв.метргача бўлган кўчмас мулк – 1 БҲМ (илгари – 1,25 БҲМ);
  • умумий майдони 100 кв.метрдан 1 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк – объектнинг 1 кв.метр майдони учун БҲМнинг 1,15%и (илгари – объектнинг 1 кв.метр майдони учун БҲМнинг 1%и 25%га оширилган ҳолда);
  • умумий майдони 1 000 кв.метрдан 5 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк – 17,25 БҲМ (илгари – 15 БҲМ 25%га оширилган ҳолда);
  • умумий майдони 5 000 кв.метрдан 15 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк – 34,5 БҲМ (илгари – 30 БҲМ 25%га оширилган ҳолда);
  • умумий майдони 15 000 кв.метрдан 50 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк – 57,5 БҲМ (илгари – 50 БҲМ 25%га оширилган ҳолда);
  • умумий майдони 50 000 кв.метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк – 80,5 БҲМ (илгари – 70 БҲМ 25%га оширилган ҳолда);

 

б) кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

  • кўп квартирали уйдаги квартира – объектнинг 1 кв.метр майдони учун БҲМнинг 1,15%и (илгари – объектнинг 1 кв.метр майдони учун БҲМнинг 1%и 25%га оширилган ҳолда);
  • якка тартибдаги турар жой – объектнинг 1 кв.метр майдони учун БҲМнинг 1,15%и (илгари – объектнинг 1 кв.метр майдони учун БҲМнинг 1%и 25%га оширилган ҳолда);

 

Белгиланишича, кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10%и ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Во
ҳидова.