Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

"Фуқаролар учун бюджет" нашрининг навбатдаги сони чиқди

25.05.2021

Читать на русском языке

У 2020 йилда бюджет ижросига бағишланган. Нашр БМТТД ва Молия вазирлигининг "Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида тайёрланган, деб хабар берилади Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.

 

Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет ижросига бағишланган "Фуқаролар учун бюджет" ахборот нашрининг навбатдаги сонини ҳавола этмоқда. Нашр БМТТД ва Молия вазирлигининг "Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида тайёрланган.

 

Ўқувчилар 2020 йилда давлат бюджетининг ижроси, жумладан, давлат бюджети ижроси таъминланадиган макроиқтисодий вазият, даромадлар прогнози ижроси натижалари ва бюджет харажатларининг ҳақиқий ҳажмлари ҳақида батафсил маълумот билан танишишлари мумкин.

 

2020 йилда давлат бюджетининг бажарилиши коронавирус пандемиясининг глобал тарқалиши билан боғлиқ мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазиятда амалга оширилди. Иқтисодий фаолиятни қисқартириш ва пандемия даврида солиқ имтиёзлари берилишига қарамасдан, 2020 йил якунлари бўйича бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларидан ошиб, 2019 йилга нисбатан кўпроқни ташкил этди.

 

Давлат бюджети харажатлари ҳам тасдиқланган параметрлардан ошиб кетди. Қўшимча харажатларнинг асосий қисмини Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг глобал инқироз ҳодисаларининг салбий таъсирини юмшатиш ва коронавирус пандемиясининг оқибатларини камайтириш харажатлари ташкил этди.

 

Нашрнинг алоҳида бўлими Барқарор ривожланиш миллий мақсадларини молиялаштиришда давлат бюджетининг ролига бағишланган. Шунингдек, нашрда бюджет тақчиллиги ва уни қоплаш манбалари, маҳаллий бюджетларнинг бажарилиши ва давлат қарзлари ҳақида маълумот берилган. 

 

Фуқаролар учун бюджет билан давлат тилида ва рус тилида Молия вазирлигининг расмий сайтида (www.mf.uz), шунингдек, "Очиқ бюджет" ахборот порталида (www.openbudget.uz) танишиш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах