Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун қандай чоралар кўрилади

26.05.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 25 май куни “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг асосий фаолият йўналишларини белгилаш ва янги бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

 

2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади. Молия вазирлигига ушбу мақсад учун 2021 йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш топширилди.

 

Шунингдек қуйидаги топшириқлар берилди:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

  • Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида тиббиёт соҳасида бошқарув бўйича икки ҳафталик ўқув курсларини ташкил этсин ва йил якунига қадар вилоят, туман (шаҳар) тиббиёт бошқармалари бошлиқларининг ўқитилишини таъминлаш;
  • Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда барча соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтингини жорий этиш ҳамда ҳар чоракда натижаларни Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш;
  • Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси  билан биргаликда бир ой муддатда бирламчи бўғинда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини тасдиқлаб, барча ҳудудларда амалиётга киритиш;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар Соғлиқни сақлаш соҳасини 2025 йилгача рақамлаштириш (E-health–2025) стратегиясини ва уни амалга оширишга доир “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президентнинг қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

б) “Ўзавтосаноат” АЖга 2021 йил 1 октябрга қадар жойларда, айниқса олис ва чекка ҳудудларда аҳолини манзилли профилактика ва скрининг қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган махсус автобусларнинг камида 3 та тажриба намунасини яратиш ва киритиш;

в) Молия вазирлигига оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини таъминлаш учун зарур дори ва тиббиёт воситалари (“К” витамин, сурфактант ва бошқалар) билан қўшимча таъминлаш учун Давлат бюджетидан 2021 йилда 26 млрд сўм ажратиш. 2022 йилдан бошлаб - болалар тиббиёт ва туғуруқ муассасаларида юқори технологик лаборатор ускуналаридан тўлақонли ва самарали фойдаланиш мақсадида реактив, реагентлар, сарфлов анжомлари ҳамда сервис хизматлар учун қўшимча 8 млрд сўм ажратиш.

 

2021 йил 1 июндан бошлаб:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаларига амалдаги штат бирликлари доирасида бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади. Бунда, ушбу лавозимларга тайинланаётган шахсларнинг аввалги давлат ташкилотларидаги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори юқори бўлган тақдирда, уларнинг аввалги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори сақлаб қолинади;
  • ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими киритилади. Ушбу лавозимлар Президентнинг 2021 йил 5 майдаги ПФ–6221-сон Фармонига мувофиқ ажратилаётган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади;
  • бошқа туман (шаҳар) ҳамда барча вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида уларнинг амалдаги штат бирликлари доирасида IT оператор – ҳамшира лавозими киритилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида компьютер жиҳозлари бўйича техник ходим лавозими компьютер техникаси хизмати бўйича муҳандис лавозимига алмаштирилади. Унинг зиммасига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ҳамда ривожлантириш вазифалари юкланади. Шунингдек лавозим маошидан 100%дан кам бўлмаган миқдорда устама белгиланади;
  • иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади.

 

2021 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмаларнинг ҳомиладор аёлни комплекс кузатуви бўйича ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилишини таъминловчи ягона тизим жорий этилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021–2023 йилларда замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминлаш режа-жадвали;
  • 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари филиалларини ташкил этиш режа-жадвали;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тезлаштириш бўйича “Йўл харитаси”.

 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини халқаро экспертлар ва ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах