Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки

$124 млн – кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш учун

02.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2021 йилдаги “Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси билан молиявий ҳамкорликда "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 328-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси Ҳукумати томонидан 2019 йил 27 июнда Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси (кейинги ўринларда - EDCF жамғармаси) томонидан "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 10 йил имтиёзли давр билан 40 йил муддатга 0,15% йиллик фоиз ставкасида жами $124 млн эквивалентидан ошмайдиган миқдорда Корея вонида имтиёзли қарз ажратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва EDCF жамғармаси ўртасида 2021 йил 28 январда лойиҳа юзасидан қарз битими имзоланган.

 

Қарор билан белгиланишича:

  • Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги EDCF жамғармаси қарзидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
  • "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ  EDCF жамғармаси қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади;
  • EDCF жамғармаси бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз, воситачилик ҳақи ҳамда бошқа тўловларни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қопланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда лойиҳа доирасида олиб келинадиган тиббий техника ва тиббий буюмларни, истисно тариқасида, давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда мажбурий сертификациялаштиришдан озод этган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.