Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ХТЙни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди

03.06.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 26.05.2021 йилдаги «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-5126-сон қарор имзоланди.

 

Маълумот учун! Ратификация қилинмайдиган, лекин кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари ўтказилиши назарда тутиладиган халқаро шартномаларни тасдиқлаш ва қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган халқаро шартномаларга нисбатанЎзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжатга мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2009 йил 20 ноябрда Ялта шаҳрида МДҲ иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ҳудудидан ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини келишилган ҳолда ривожлантириш тўғрисидаги битим;
  • 2016 йил 28 октябрда Минск шаҳрида имзоланган халқаро транспорт йўлакларини келишилган ҳолда ривожлантириш тўғрисидаги 2009 йил 20 ноябрдаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома.

 

Битим 9 та мамлакат – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, РФ, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина томонидан имзоланди. Ушбу Битим билан халқаро транспорт йўлакларини (ХТЙ) ривожлантириш ва иштирокчилар томонидан улардан фойдаланиш масалалари ХТЙ тизимлари таъминотини уйғунлаштириш асосида тартибга солинади.

 

Маълумот учун! ХТЙ тизимлари таъминоти ХТЙни келишилган ҳолда ривожлантиришни таъминлаш бўйича тарафларнинг ваколатли органлари ҳамда МДҲ тармоқ ҳамкорлигини амалга оширувчи органларининг норматив-ҳуқуқий, ресурс ва ахборот-логистика соҳаларидаги фаолияти ҳисобланади.

 

Баённомада акс эттирилган ўзгартиришга мувофиқ Битим тарафлари ваколатли органлари ҳамда МДҲ тармоқ ҳамкорлигини амалга оширувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ахборот таъминоти МДҲ иштирокчи-давлатларининг Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгаши (илгари – МДҲ транспорт йўлакларини мувофиқлаштирувчи қўмитаси) томонидан амалга оширилади.

 

Мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари тарафлар томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришнома депозитарий томонидан олинган кундан бошлаб битим кучга киради.

 

Шу муносабат билан, ТИВга Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришномани юбориш топширилди. 

 

Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2021 йилдан кучга кирди.
                                                                                                           

Наргиза Воҳидова.