Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ТДЮУга ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади

14.06.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирининг буйруғи билан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3308, 9.06.2021 й. ).

 

Низом Президентнинг 29.04.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5987-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2017 йилдаги «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 347-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Низомда ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчиларини ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш тартиби назарда тутилган.

 

Суҳбат қуйидагиларни аниқлаш учун ўтказилади:

  • академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражасини;
  • юридик касбни танлашда мотивацияни (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш):
  • нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини;
  • умумий дунёқарашининг шаклланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятини аниқлаш бўйича ўтказилади.

 

20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилинади. Тавсиянома бериш масаласи кўриб чиқилаётганда махсус комиссия қуйидаги минимал талабларни ҳисобга олади:

а) битирувчининг академик лицейдаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан юқори фоизни ташкил қилиши (5 баҳолик тизимда 4 баҳо ва ундан юқори бўлиши керак);

б) битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга эканлиги:

инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 5,5; TOEFL IBT 72; Cambridge Assessment English FCE ва CAE ҳамда CEFR халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори. Шунингдек бошқа тилларни билиш даражасига минимал талаблар ҳам белгиланган.

в) битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицей ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқалар);

г) битирувчининг академик лицейдаги ўқиш даврида унга нисбатан интизомий чора қўлланилмаганлиги.

 

Махсус комиссиянинг қарори асосида академик лицей директори томонидан битирувчига тавсиянома берилади. Тавсиянома икки йил мобайнида амал қилади.

 

Ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалар электрон шаклда тўлдирилади ва қабул комиссияси томонидан 25 июндан 5 июлгача қабул қилинади. Шунингдек аризага илова қилинадиган қўшимча ҳужжатлар ҳам электрон шаклда Интернет орқали топширилади.

 

Суҳбат комиссияси ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан 7 нафар кишидан иборат таркибда тузилади. Суҳбат комиссияси таркибига Адлия вазирлиги ва ТДЮУ ходимлари киритилади. Суҳбат комиссияси таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

 

Якка тартибдаги суҳбат ҳар йили 10–20 июль кунлари суҳбат комиссияси томонидан ўтказилади. Суҳбат ўтказиш муддати бу ҳақда абитуриентларни камида 3 кун аввал хабардор қилган ҳолда, ўзгартирилиши мумкин. Якка тартибдаги суҳбат олдидан ўқишга кирувчилар учун консультация ташкил қилинади.

 

Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвали ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат бошланишидан камида 3 кун олдин жойлаштирилади.

 

Тасдиқланган саволлар рўйхати ТДЮУнинг расмий веб-сайтига суҳбат бошланишидан камида 15 кун аввал жойлаштирилади. Суҳбат 45 дақиқагача давом этиши мумкин. Саволлар абитуриент томонидан махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади. Суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади.

 

Абитуриентлар ўқишга қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

  • якка тартибдаги суҳбатга келмаганда;
  • якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56%и ва ундан кам балл
  • тўпланганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.06.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.