Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кон-металлургия саноати қандай ривожлантирилади

30.06.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 24.06.2021 йилдаги “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5159-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • "хом ашёдан тайёр маҳсулотгача" бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластерни ташкил этиш;
  • мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геология фани ва геологик хизматлар бозорини ривожлантириш;
  • лойиҳа ва инжиниринг хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, замонавий технологияларни трансфер қилиш;
  • Мис саноати кластери учун зарур бўлган кон-металлургия машиналари, техникалари, асбоб-ускуналар, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш;
  • кон-металлургия, электротехника, машинасозлик, дастгоҳсозлик соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бошқалар.

 

Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш "йўл харитаси" ва махсус комиссия  таркиби тасдиқланди.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Навоий КМК" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖга:

  • Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда - 2022-2026 йилларда кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини;
  • "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда - кон-металлургия саноати учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини;
  • етакчи хорижий консалтинг компаниялари ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда - Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментида Металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш шўъбаси ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Эльмира Сиразиева.