Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ОТМда таълим олиш учун кредитлар МБнинг асосий ставкасида берилади

02.08.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 30.07.2021 йилдаги “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5203-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

 

Тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан таълим кредитларини МБнинг асосий ставкасида ажратади. Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

 

Таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.

 

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

 

Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилади. У юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда Молия вазирлигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи шаклида ташкил этилади.

 

Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах