Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Иппология илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади

06.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 5 август куни “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

2021–2025 йиллар давомида:

  • 67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти турлари, шу жумладан, замонавий бешкураш бўйича 52 та, поло бўйича 15 та бўлимлар ташкил этилади;
  • ҳар бир олимпия захиралари коллежида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимлари ташкил этилади;
  • наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон ва вилоятларда 170 та йилқичилик хўжаликлари ташкил этилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг уста-чавондози, от парваришловчиси, тақачиси, отхона бошлиғи (бригадир), зоотехниги, ветеринар-шифокори, фельдшер-ветеринарлари меҳнатини рағбатлантиришга Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида белгиланган шартлар татбиқ этилади. Бунда, уста-чавандоз, от парваришловчи, тақачи, отхона бошлиғи (бригадир) – тренерга, ветеринар-шифокор – шифокорга, зоотехник ва фельдшер-ветеринар – ҳамширага тенглаштирилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Нукус ва Тошкент филиалларида йилқичиликка ихтисослашган ветеринария шифокорлари ва зоотехникларини тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида от спорти бўйича бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шакли очилади;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига ўқув йили учун ажратилган қабул параметрларини йўналишлар бўйича тақсимлашда замонавий бешкураш ва поло учун ўрин ажратилади.

 

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузуридаги Наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази таркибида Иппология илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил қилинади. У отларнинг анатомияси, физиологияси, кўпайтириш биологияси, зотларни ўзгартириш ва бошқа масалаларни илмий томонидан ўрганувчи ихтисослаштирилган илмий ташкилот ҳисобланади.

 

Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

  • от спортининг от йўрттириш тури бўйича Тошкент вилоятида “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun”, от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Қашқадарё вилоятида “Qarshi Open”, Тошкент шаҳрида “Millatlar kubogi” халқаро турнирлари;
  • замонавий бешкураш бўйича Тошкент шаҳрида “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun”, “Tashkent Open”, “Central Asian Cup”, ушбу спорт турининг лазер-ран йўналиши бўйича “Central Asian Championship” халқаро турнирлари;
  • поло бўйича Тошкент вилоятида “Amirsoy-Polo Cup”, Қашқадарё вилоятида “Kok-Saray Cup”, Тошкент шаҳрида “Tashkent Open” халқаро турнирлари ташкил қилинади.

 

2022 йил 1 сентябрга қадар:

  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади;
  • “Ўзсаноатқурилишматериаллари” АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида 30 ўринли замонавий отхона биноси ва очиқ спорт манежи барпо этилади;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида спортчиларнинг шуғулланиши, яшаши учун шароитларга эга бўлган замонавий 2 қаватли бинони қуриб фойдаланишга топширилади ҳамда ушбу бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси жойлаштирилади.

 

От спорти, замонавий бешкураш ва поло бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт кийимлари, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори воситалари, ускуналар ва материаллар, отларни ташишга мўлжалланган янги махсус автотранспорт (коневоз) воситалари ва тиркамалар, лазерли тўппонча ва нишонлар, поло таёғи 2024 йил 1 июлга қадар божхона божидан озод этилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 6.08.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.