Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Электромобилларда алоҳида рўйхатдан ўтказиш рақам белгилари бўлади

16.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 12.08.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 513-сон қарорни қабул қилди. 

 

Ҳужжат Президентнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Нотариус томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади. Мазкур маълумот шартномада акс эттирилади.

 

Нотариус томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг электрон маълумотлар базасига "ягона дарча" тамойили асосида автоматик равишда юборилади.

 

Электрдвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.

 

2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилади.

 

Юқорида баён этилганлар муносабати билан қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилмоқда:

  • Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга;
  • Автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг типларига;
  • Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга;
  • Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга;
  • Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.