Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Юк операциялари: янги қоидалар

25.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2021 йилдаги 531-сон қарори билан Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 5.06.2020 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Юк операциялари – божхона назорати остида турган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш, юклаш, тушириш, қайта юклаш, уларнинг бузилган ўровларини тўғрилаш, уларни ўраш, қайта ўраш ва ташиш учун қабул қилиш.

 

Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш тартиби;
  • божхона назорати остидаги товарлар бўйича амалга ошириладиган юк операцияларини назорат қилиш;
  • божхона омборларидаги товарлар ҳаракати тизими;
  • божхона омборида юк операцияларини амалга оширишда божхона омбори эгасининг ҳамда унинг ваколатли шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Белгиланишича, қуйидаги товарларга нисбатан божхона омбори ҳудудида ўтказиладиган юк операцияларида божхона органи ходими иштирок этиши шарт:

  • божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга божхона омбори божхона режимида жойлаштирилиши назарда тутилган товарлар;
  • қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона ҳудудига олиб кирилиши ва божхона ҳудудидан олиб чиқилиши (муомаласи, фойдаланилиши ва тасарруф этилиши) тақиқланган ёки чекланган товарлар;
  • Президентнинг ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бериладиган лицензиялар ва рухсатномалар бўйича экспорт-импорт қилинадиган махсус товарлар;
  • транзит тарзда олиб ўтиладиган товарлар;
  • ҳарбий юклар, шу жумладан қурол-яроқ, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар, радиоактив материаллар;
  • инсонпарварлик ёрдами, техник кўмак сифатида ва грантлар ҳисобидан ҳисобидан олиб кириладиган товарлар;
  • олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валют қимматликлари;
  • ҳар қандай ҳолатдаги қмматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмлар (хом (табиий) ва ишлов берилган шаклда, аффинланган, хом ашёлар, эритмалар, ярим тайёр маҳсулотлар, саноат маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар, ломлар ва ишлаб чиқаришдан қолган чиқинди шаклида);
  • маданий бойликлар.

 

Божхона омбори ҳудудида ўтказиладиган юк операциялари лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизими назорати остида божхона омбори эгаси ва унинг ваколатли шахсининг бевосита иштирокида амалга оширилади.

 

Божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан амалга ошириладиган юк операцияларида аниқлаган ҳар қандай тафовутлар ва номувофиқликлар тўғрисида божхона органини хабардор қилади.

 

Божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операциялари тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2021 йилдан кучга киради.

 

Наргиза Воҳидова.