Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

IT соҳаси мутахассислари қўллаб-қувватланади

08.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 31.08.2021 йилдаги «Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 556-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Алоқабанк» АЖ ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва Ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг (кейинги ўринларда – IT-парк) ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни мақсадли ўқитишни қўллаб-қувватлаш ва уларни кейинчалик ишга жойлаштириш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • устав фонди 25 млрд сўм миқдоридаги, бунда уни 2022 йилда 80 млрд сўмгача оширишни ҳисобга олган ҳолда, АТ «Алоқабанк» ҳузуридаги МЧЖ шаклидаги Венчур жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма);
  • устав фонди 10 млрд миқдоридаги МЧЖ шаклидаги «IT-билимларни ривожлантириш маркази» (кейинги ўринларда – Марказ), унинг:
    • 51% миқдоридаги улушини IТ-паркнинг пул маблағларини киритиш орқали;
    • 49% миқдоридаги улушини – Жамғарманинг пул маблағларини киритиш орқали шакллантирилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 5 йил ичида мутахассисларнинг ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларнинг мақсадли тайёрланишини ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш учун Марказга 50 млрд сўм миқдорида амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган ҳолда қарз ажратилади ва у кейинги 5 йил ичида босқичма-босқич қайтарилади.

 

Вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Марказ томонидан танланган таълим ташкилотлари ўртасида ҳар йили белгиланган мақсадли параметрлар доирасида буюртма шакллантирилади.

 

Марказ маблағлари ҳисобидан таълим ташкилотларида мақсадли ўқиш учун 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси номзод бўлади.

 

Номзодлар Марказ томонидан таълим ташкилотлари билан биргаликда танлов асосида танланади.

 

Танлаб олинган номзодлар (кейинги ўринларда – стипендиатлар) Марказ билан уларнинг истиқболдаги даромадларини улуш тарзида тақсимлаш тўғрисидаги шартномани (Income Share Agreement) тузади, унга кўра ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида уларнинг ўқишини тўлашга мақсадли қарз тақдим этилади.

 

Стипендиатлар ўқишни тугатгандан сўнг Марказ билан тузилган шартномада назарда тутилган шартлар асосида мақсадли қарз ва ушбу қарз бўйича фоизларни қайтаришга мажбур бўлади.

 

Мақсадли қарз бўйича фоизлар МБнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаслиги зарур.

 

Юқорида баён этилганларга мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, шунингдек уларни кейинчалик ишга жойлаштириш бўйича ташкилий схема;
  • вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсадли параметрлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Воҳидова