Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим қандай олинади

27.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021 йилдаги 606-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Президентнинг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олий таълим муассасаларида мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шаклларида ташкил этиш;
  • иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрларини белгилаш. ўқишга кириш учун белгиланган муддатларда махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтиш;
  • иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш, шу жумладан, ўқиш давомийлигини тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгилаш;
  • иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаси ва фан дастурларини таянч олий таълим муассасалари томонидан турдош олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб алоҳида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.

 

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ фуқаролар шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.

 

Қабул қилиш тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади ва ҳар йили 1 июлга қадар олий таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

 

Қабул қилиш натижалари ҳар йили 30 августга қадар олий таълим муассасалари томонидан эълон қилинади.

 

Низом 2022 йил 1 майда кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах