Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат харидлари иштирокчилари дастлабки танловдан ўтадилар

13.10.2021

Читать на русском языке

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигининг қарори билан Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3324, 9.10.2021 й.).

 

Ҳужжат «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун, Президентнинг 2.07.2021 йилдаги ПҚ-5171-сон «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 6.07.2021 йилдаги ПҚ-5177-сон «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ қабул қилинган.

 

Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

  • корпоратив буюртмачи – Давлат харидларини амалга ошириш жараёнлари алоҳида тартибда назорат қилинадиган айрим корпоратив ва бюджет буюртмачилари рўйхатида (2.07.2021 йилдаги ПҚ-5171-сон қарор билан тасдиқланган) кўрсатилган буюртмачилар;
  • харид комиссиясининг масъул котиби – харид комиссиясининг тезкор фаолиятини ташкил этувчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ходим;
  • харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси – харид қилиш тартиб-таомилида қатнашишдан манфаатдор бўлган, дастлабки малака танлови учун талабнома тақдим этган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
  • талабнома – иштирокчининг юридик мақоми, молиявий, тижорат, техник имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами.

 

Белгиланишича, дастлабки малака танлови харид қилиш тартиб-таомилининг бир қисми бўлиб, унинг натижаси давлат харидлари тўғрисидаги шартномани тузиш учун асос ҳисобланмайди.

 

Дастлабки малака танлови харид қилиш тартиб-таомилларининг қуйидаги турлари орқали амалга ошириладиган харидларга нисбатан қўлланилади:

  • энг яхши таклифларни танлаш;
  • тендер.

 

Дастлабки малака танловидан муваффақиятли ўтган салоҳиятли иштирокчилар бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида корпоратив буюртмачиларнинг танлаш ва тендерларида иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин.

 

Дастлабки малака танловини ўтказишда иштирокчилар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • молиявий ҳисоботлар (ташқи аудитор ташкилотлар томонидан тасдиқланган ёки солиқ органлари томонидан қабул қилинганлиги тасдиқланган ҳолда);
  • экологик, гигиеник сертификатлаш, калибрлаш тўғрисидаги тегишли гувоҳномалар ёки синов баённомалари, сифат сертификатлари, мувофиқлик сертификатлари, шу жумладан хавфсизлик талабларига мувофиқлик сертификатлари, товар (иш, хизмат)лар паспортлари;
  • иштирокчиларнинг ишбилармонлик обрўсини (ишчи-ходимлари малакаси, иш тажрибаси, шу жумладан махсус фаолият бўйича тажрибаси) тасдиқловчи ҳужжатлар.

 

Иштирокчилар ўз хоҳишига кўра фаолиятига доир қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиши мумкин.

 

Иштирокчиларни ўрганиш улар томонидан тақдим қилинган талабномалар, тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек иштирокчилар тўғрисидаги бошқа маълумотларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Зарурият бўлганда, иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш  жараёни ва маҳсулотларини қўшимча равишда ўрганиш учун харид комиссия томонидан техник аудит ўтказиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниши мумкин.

 

Дастлабки малака танлови натижалари харид комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Малака танловидан ўтган иштирокчилар рўйхати корпоратив буюртмачилар томонидан юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.10.2021 йилдан кучга кирди.


 

Наргиза Воҳидова.