Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар малакали кадрлар билан кучайтирилади

19.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 йилдаги “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 646-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади. Бунда:

  • бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50%;
  • бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100% махсус устамалар тўланади.

 

Шунингдек, белгиланишича:

  • таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади;
  • таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва ХТВнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
  • махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, махсус устамалар умумтаълим фанларидан бири бўйича халқаро тан олинган сертификатга ёки умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган тақдирда тўланади.

 

Ҳужжат билан Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • Халқ таълими вазирлиги томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;
  • таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш схемаси;
  • педагогларга қўйиладиган талаблар;
  • бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.