Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

ККУ ертўласида қандай фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади

20.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (15.10.2021 йилдаги 648-сон ВМҚ).

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилади:

  • кўп квартирали уйнинг ертўласини фойдаланишга бериш ва сақлаш тартиби, фойдаланишда белгиланадиган асосий талаблар;
  • ертўлада шуғулланиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган фаолият турлари ҳамда ертўладан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • ертўладан фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик ва низоларни ҳал этиш тартиби.

 

Ертўладан фойдаланиш ККУдаги жойлар мулкдорларининг розилигига асосан амалга оширилади. Ертўла ёки унинг бир қисмини ертўладан фойдаланувчига бериш кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида амалга оширилади.

 

Жисмоний ва юридик шахслар ертўлани фойдаланишга олиш учун ККУни бошқариш органига ёзма равишда мурожаат қилади. Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:

  • юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (жисмоний шахс бўлса, уни шахсини тасдиқловчи ҳужжат);
  • амалга оширилаётган фаолият тури, ертўладан фойдаланиш мақсади, ертўладан талаб этилаётган майдон ўлчами тўғрисида тўлиқ маълумот.

 

Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилади:

  • озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар ва бошқалар);
  • маиший хизматлар кўрсатиш (сартарошхоналар, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
  • умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлари барлари, газакхоналар);
  • банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
  • алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
  • газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш; 
  • бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
  • гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
  • рассомчилик ва ҳайкалтарошлик;
  • хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
  • видео ва фотосуратга олиш ҳамда компьютер хизматлари;
  • таржима ва таҳрир хизматлари;
  • дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
  • кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
  • риэлторлик фаолияти;
  • газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
  • жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
  • давлат ташкилотларининг жойлаштириш;
  • суғурта ташкилотларини жойлаштириш. 

 

Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди:

  • соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафе, кафетерийлар, барлар;
  • ҳаммомлар ва сауналар;
  • саноат корхоналари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиҳа асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);
  • яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш ва бошқалар.

 

Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Ертўладан фойдаланганлик учун тўлаб бериладиган ижара тўловлари ушбу ККУнинг умумий мол-мулкини сақлаш харажатларига йўналтирилади.

 

Низом Уй-жой ва Шаҳарсозлик кодекслари, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.