Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Илмий даражага эга музей ходимларининг маоши оширилди

25.10.2021

Читать на русском языке

Маданият вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3329, 22.10.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига (19.06.2018 йилдаги 458-сон ВМҚ билан тасдиқланган) қўшимча ва ўзгартириш  киритилди.

 

6, 7-иловаларнинг изоҳлари нормалар билан тўлдирилди, уларга мувофиқ давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг қуйидагиларга эга маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассисларининг  базавий лавозим маошлари миқдорлари:

  • фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;
  • фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.

 

Давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2021 йилдан кучга кирди.

Эльмира Сиразиева.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах